Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан юзлаб ҳамюртларимиз хусусан, маданият ва санъат соҳаси вакиллари унвон, орден ва кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бир гуруҳ ижодкорлар, соҳа вакиллари ва вазирлик тизим ташкилоти ходимларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонини топширар экан, “улар орасида қалби қайноқ истеъдодли ёшларнинг кўплигидан фахрландик”, — Маданият вазири Озодбек Назарбеков.  — Барча ижодкорлар, соҳа вакиллари ва вазирлик тизими ходимларига қарата  таъкидлашни истардикки: Ҳар бирингиз ана шундай эътироф, эъзоз ва рағбатга муносибсиз.

Шунчаки, бугун саҳнада туриб меҳнатлари мевасини тотиб кўраётган устозларингиз, тенгдошларингиз, ҳамкасбларингиз сингари кўпроқ меҳнат қилишингиз, тинимсиз изланишингиз лозим бўлади. Мукофот соҳибларини чин кўнгилдан самимий қутлар эканмиз, соҳа ривожи, санъат ва маданият тарғиботи йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган барчага астойдил раҳмат деймиз.

Қадрли ижодкорлар, соҳа вакиллари, тизим ходимлари бугунги саҳнада тақдирланмаганингиз "меҳнат қилмаяпти", дегани эмас.Сиз ҳам ана шундай эҳтиромга лойиқсиз, албатта.

 Балки кейинги сафар сизни қутлаш насиб этар. Шундай экан, сираси келгунча ҳозиргидек шижоат билан меҳнат қилишда давом этинг. Унутманг! ҳеч бир фидойилик эътибордан четда қолмайди”дея дил сўзларини баён этди Маданият вазири.