Темир йўл транспортидан фойдаланаётган йўловчиларни манзилларига хавфсиз етказиш мақсадида йўловчи поездлар ҳаракат олдидан техник кўрикдан ўтказилади.

Юртимизда кузатилаётган совуқ аномал об-ҳаво туфайли техник текширувлар чўзилиши кузатилмоқда.

“Натижада йўловчи поезд ўз вақтидан кечикиб ҳаракатланмоқда. Йўловчилардан ҳолатни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади мурожаатда.