Олимлар Вашингтон штатида Тинч океанида тахминан 28 миллион йил аввал яшаган, илгари номаълум бўлган турга мансуб қадимий тишли кит қолдиқларини топди. У замонавий дельфинларга хос хусусиятлар, жумладан, аксолокация имкониятларга эга бўлган.

Мазкур кашфиёт олимларнинг тишли китлар эволюцияси ҳақидаги тушунчаларини сезиларли даражада кенгайтирди.

Olympicetus thalassodon деб номланган мазкур тур ўзига хос анатомик хусусиятларга эга бўлган: тиш тузилиши, бош суягининг симметрик хусусиятлари ва бурун тешиклари тузилиши бошқа турлардан ажралиб турган.

Олимларнинг фикрига кўра, биринчи китсимонлар 50 миллион йил олдин ҳозирги Яқин Шарқ ёки Жанубий Осиё ҳудудида пайдо бўлган. Тахминан 30 миллион йил олдин китсимонларнинг аждодлари икки гуруҳга бўлинган – мўйловли ва тишли китлар. Олимлар бу қандай содир бўлганини ва бу гуруҳларнинг биринчи вакиллари қандай кўринишга эга бўлганини аниқ айта олишмаяпти, чунки мазкур китларининг жуда кам қолдиқлари топилган.

Қадимги тишли китларнинг илгари номаълум бўлган тури қолдиқларининг топилиши олимларга уларнинг эволюцияси ҳақида янги маълумотлар олиш имконини берди, деб хабар беради tass.ru.