Бу ҳақда Президент Хосе Рауль Мулино ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштирилган халққа мурожаатида маълум қилди.

“Ҳозирда 1744 та уй текширилди ва 6174 киши жабрланди. Бу рақам текширув давом этар экан, янгиланади”, дея маълумотларни келтириб ўтди давлат раҳбари.

У ер силкинишларининг вайронкор кучи сезиларли бўлганини ва мутахассислар зарар миқдорини баҳолашда давом этаётганини таъкидлади. Ҳукумат аллақачон озиқ-овқат ва ичимлик суви етказиб берилиш, йўллар ва кўприкларни тиклаш ва электр энергияси билан таъминлаш ишларини олиб бормоқда.

“Ёрдам ва ечимлар энг муҳтожларга етиб боришини таъминлаш учун зарур ресурсларни аямайман”, деди Мулино. Унинг таъкидлашича, расмийлар уй-жойларни таъмирлаш учун материаллар юборади ва Миллий полиция мутахассисларининг лойиҳалари асосида янги икки ва уч хонали уйлар қуриш учун маҳаллий пудратчиларни жалб қилади.

Сешанба куни кечқурун Панамада 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Аввалроқ, жума куни Панамада 7,7 магнитудали кучли зилзила қайд этилган эди, оқибатда камида 27 киши жароҳат олган эди, деб хабар берди report.az.