Шунингдек, вулқон туфайли Янги-Британиянинг ғарбий ҳудудларини жуда кўп миқдорда кул қоплагани, йўллар тўсиб қўйилгани, ҳаво қатнови тўхтатилгани хабар қилинган. Папуа-Янги Гвинея полицияси вулқон ҳаракатга келгани оқибатида қурбон бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмас, аммо департамент эвакуация қилинган одамлар “гуманитар ёрдамга жуда муҳтож” эканлигини таъкидламоқда.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун мамлакат ҳукумати фавқулодда хизматлар ишини мувофиқлаштирувчи ва инсонпарварлик ёрдамини тарқатувчи тезкор база ишини ташкил этди, деб хабар беради tass.ru.