Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритди. Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда яна бир ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.
Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, айни дамда делегациямиз ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.