Эркаклар ўртасида -59 кг вазн тоифасида Одилжон Якубов 115 кг тошни бўйсундирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Aёллар ўртасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган -45 кг вазн тоифасида Дилдора Нуриллоева 35 кг тошни кўтарган бўлса, яна бир чемпионимиз -55 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Озода Олимова 55 кг натижа қайд этди.

Шунингдек, пара енгил атлетика баҳсларида ҳам медаллар қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш бўйича 42.45 метр натижа кўрсатган ҳамюртимиз Фурқат Неъматов бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Ф34 классида аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича Диёра Aнварова кумуш медални қўлга киритди.

Бу натижалардан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди. Шулардан 9 таси олтин, 2 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.