Пара Пауэрлифтинг инглизча сўз бўлиб — power «куч, қувват» + lifting эса “кўтариш” деган маънони англатади. Ушбу спорт турининг моҳияти катта оғирликни бўйсундиришдан иборат.
Пауэрлифтинг спорт турининг бодибилдинг спорт туридан фарқи шундаки, бунда қоматни кўрсатиш эмас, балки, кучни кўрсатиш керак. Аммо, кўплаб машҳур бодибилдингчилар ўз спорт фаолиятларини пауэрлифтинг билан шуғулланишдан бошлашган.
Пара Пауэрлифтинг бўйича мусобақалар Халқаро пауэрлифтинг федерацияси (IPF) томонидан назорат қилинади.
Ўзбекистон спорт делегацияси 2021-йил 27 ноябрь – 9 декабрь кунлари Манама шаҳри (Баҳрайн)да бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги IV Параосиё ўйинларида муносиб иштирок этди.
Параосиё ўйинларида Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасида Шерали Аҳмедов 138 кг, 59 кг вазн тоифасида Одилжон Якубов 115 кг, аёллар ўртасида эса ғолиблик шоҳсупасига 55 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Озода Олимова 55 кг ҳамда 45 кг вазн тоифасида Дилдора Нуриллоева 35 кг тошларни бўйсундирди ва олтин медалларни қўлга киритди.
Ҳилола Салиева,
Спортнинг қишки ва мураккаб техник
турлари бўйича Республика олий
спорт маҳорати мактаби йўриқчи-услубчиси