Шу вақтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Н. Муҳамедов лавозимидан озод қилинди.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Шоаҳмедов Шоҳруҳ Шораҳимович туманнинг янги раҳбари сифатида таништирилди.
Ш. Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Икки университет ва бир академияни битирган бу инсон иқтисод фанлари номзоди экани айтилмоқда.