Парламент Иттифоқ (ПИ) бош котиби Ўзбекистонда Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш йўлида сўзсиз етакчилиги алоҳида қайд этилди. Шу маънода 2021 йил 17-18 июнь кунлари ўтказилган парламент аъзоларининг БРМга эришишдаги ролига бағишланган Бухоро форумининг якунлари ижобий баҳоланди.

Олий Мажлиснинг давлат органлари билан биргаликдаги фаолияти, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги юксак натижалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Томонлар 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда Парламент аёл- спикерлари форумини юксак мазмунли ва ташкилий савияда ўтказишга келишиб олдилар.

Парламентлараро Иттифоқ доирасида янги лойиҳаларни бошлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва (ПИ) ўртасидаги ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.