Паст қон босими билан курашишнинг бир неча варианти мавжуд:
Гипотониклар кунига одатдагидан 2-3 стакан кўпроқ сув ичиши керак. Бу уларга қон босимни меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.
Гипотониклар 9-10 соат ухлаши керак. Бу вақт уларга кун давомида сарфлаган кучларини қайта тиклашга кўмаклашади.
Мунтазам равишда спорт билан шуғулланинг. Энг яхши дори - пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар. Бизнинг барча ҳаракатларимиз қон айланишини яхшилайди, у томирлар бўйлаб ҳаракатланиб, танадаги барча органларни ишлашга мажбур қилади ва натижада умумий жисмоний ҳолат яхшиланади.
Контраст душ жуда фойдали, чунки у қон томирлар ҳолатини яхшилайди. Совуқ сув қуйиш, сауна, уқалаш ҳам ёрдам беради. Бироқ шуни ёдда тутиш лозимки, ҳарорат режимини кескин ўзгартириш (совуқдан иссиққа чиқиш)дан сақланиш лозим. Бу ҳатто ҳушни йўқотишгача олиб келиши мумкин.
Паст қон босими кузатиладиган кишилар ўринларидан кескин туришлари тавсия этилмайди. Кескин қўзғалиш натижасида гипотоник ҳушини йўқотиши эҳтимоли бор.
Қулоқлар организмнинг энг таъсирчан нуқталаридан биридир. Уқалаш машқларини қўлда ёки бирор ингичка предмет, масалан, гугурт чўпида амалга ошириш мумкин. Гугурт чўпи ёрдамида қулоғингиздаги энг оғриқли нуқтани топиб, ўзингизни яхши ҳис қилмагунингизча уқалайверинг. Аввал оғриқли нуқта атрофини (20 сонияча), кейин эса оғриқли нуқталарни босиб уқаланади. Бу усул яхшигина самара беради.