Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш, кўрсаткичларини ўзгартирганлик қонунга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ушбу қилмишингиз учун қонун олдида жавоб беришингиз баробарида, бошқа фуқароларнинг мазкур ресурслардан тенг фойдаланиш ҳуқуқини бузишингиз мумкинлигини унутманг!