Самарқандда  31 таси пахта териш техникалари, 1 минг 735 та трактор,  2 минг 634 та тиркама, 354 та “ОВХ-600” русумли пургагичлар вилоятдаги 75 минг 365 гектар ердаги пахта хом-ашёсини йиғиштириб олишда қатнашади.

— Пахта териш машиналарининг 15 таси Пахтачи тумани далаларида,  6 таси Нарпайда, 4 таси Каттақўрғон туманида, 3 таси Иштихонда, 3 таси Пайариқ тумани далаларида пахта йиғим-теримида иштирок этади, — дейди инспекциянинг  Самарқанд вилоят бошқармаси  инспектори  Санжар Қурбанов. — Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги техникалари вилоятдаги 151 та йиғув масканларига тўпланган бўлиб, таъмирлаш ва сервис хизмати  кўрсатилмоқда.

Техникаларнинг мавсумга шайлиги инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан назорат қилинмоқда.