Мазкур масала Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан назоратга олиниб, сенатор С.Суярова томонидан масаланинг келиб чиқиш сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида ижтимоий тармоқларда тарқалган уй-жойларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган. Бундан ташқари бугунги кунда бир қанча уй-жойларида таъмирлаш ишлари бошланмагани аниқланди.
“Обод Қишлоқ ” дастурига асосан мазкур қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 101 та кўпқаватли уйларни таъмирлаш учун 8 млрд. 474 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, давлат раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил Жиззах вилоятидаги кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъминлаш бўйича дастлабки манзилли дастур тасдиқланиб, 5 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилган.
Дастур доирасида “Abdulaziz Building” МЧЖ хизмат кўрсатаётган “Пахтакор” ҚФЙ худудида жойлашган 101 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланиши режалаштирилган, ҳозирги кунга қадар 18 та уйнинг том қисми таъмирланган. “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида таъминлаш ишлари амалга ошмаган 83 та кўп қаватли уй жойлар жорий йилнинг 4-чорак якунига қадар таъмирланиши кўзда тутилган.
Ушбу таъмирлаш ишлари домий назорат қилиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
ахборот хизмати