Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог:

— 80 балл ва ундан юқори — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланади;

— 80 баллдан кам — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига) туширилади. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагоглар бундан мустасно.

Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог:

— 80 балл ва ундан юқори — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилади;

— 70–79 балл — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланади;

— 70 баллдан кам — иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилади. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагоглар бундан мустасно.

Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог:

— 70 балл ва ундан юқори — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилади;

— 60–69 балл — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланади;

— 60 баллдан кам — мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилади. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагоглар бундан мустасно.

Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог:

— 60 балл ва ундан юқори — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилади;

— 55–59 балл — мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланади;

— 55 баллдан кам — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланади. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагоглар бундан мустасно.

Эслатма. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагоглар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ва лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.