Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га 2022 йил январь-апрель ойлари давомида 101 664 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 100 645 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 1 019 та мурожаат бўйича қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги муносабати билан ижро учун қабул қилинган.

2022 йил январь-апрель ойлари давомида Пенсия жамғармаси тизими “Ишонч телефони”га 1 019 та ёзма мурожаат келиб тушган. Шундан пенсия ва нафақа тайинлаш масаласида 746 та ёки 73,3%, пенсия ва нафақа тўлови  бўйича 233 та ёки 22,8%, пенсия таъминотига тегишли бўлмаган бошқа масалалар 40 та ёки 3,9% мурожаатлар келиб тушган.

Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” орқали мурожаатлар энг кўп тушган ҳудудлар Самарқанд вилояти 12 950 та ёки 12,7%, Тошкент вилояти 11 554 та ёки 11,4%, Aндижон вилояти 11 382 та ёки 11,2%, Қашқадарё вилояти 9 953 та ёки 9,8%, Тошкент шаҳар 9 654 та ёки 9,5% ни ташкил этади.

Мурожаатлар кесимида таҳлил қилинганда, 16,9 фоизи(17 188 та) пенсия ва нафақа тайинлаш масаласида, апрел ойида март ойига нисбатан 61 фоиз(2 379 та)га ошган, 2,2 фоизи(2 231 та) пенсия ва нафақа тўлови масаласида, апрел ойида март ойига нисбатан 15,0 фоиз(71 та) га ошган, 2,7 фоизи(2 750 та) СМС-пенсия хизмати нотўғри улангани масаласида, апрел ойида март ойига нисбатан 56 фоиз(313 та) га ошган, 0,7 фоизи(701 та) пенсия ва нафақалар етказиб берилиши кечикиши масаласида, апрел ойида март ойига нисбатан 162 фоиз(159 та) га ошган, 3,5 фоизи(3 530 та) суюнчи, дафн ва компенсация тўловлари масаласида, апрель ойида март ойига нисбатан 13 фоиз(110 та) га ошган, 0,1 фоизи(48 та) коррупция масаласида, апрель ойида март ойига нисбатан 58 фоиз (7 та) га камайган, 0,3 фоизи(275 та) бир марталик моддий ёрдам тўлови масаласида, апрель ойида март ойига нисбатан 77 фоиз (10 та) га камайган, 72,6 фоизи(73 760 та) болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида, апрель ойида март ойига нисбатан 7 фоиз(1 959 та) га камайган, 1,2 фоизи(1 181 та) пенсия таъминотига тегишли бўлмаган бошқа масалаларда, апрель ойида март ойига нисбатан 5 фоиз(14 та) га ошган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлардаги масалалар ўрганилиб, келгусида уларнинг сонини камайтириш, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2022-йил январь-апрель ойлари давомида 9 849 маротаба сайёр қабул учрашувлари ўтказилди.

Жумладан, ижро этувчи аппарат томонидан 19 маротаба, ҳудудий бошқармалар томонидан 499 маротаба, туман(шаҳар) бўлинмалари томонидан 9 331 маротабани ташкил этади.

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан коронавирус пандемияси даврида фуқароларга пенсия ва нафақалар учун мурожаат қилиш тартиби, тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида тушунтириш ва маълумотлар бериб борилмоқда. Шу билан биргаликда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчиларга қулайлик яратиш ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар учун Пенсия жамғармасига келмасдан мурожаат қилиш, маълум вақтларини тежаш мақсадида “Ишонч телефони” 11-40 қисқа рақами меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда (дам олиш кунлари ва тушлик танаффусларини ҳисобга олган ҳолда) фаолият кўрсатиб келмоқда ва ҳозирги кунда такомиллаштирилиб борилмоқда.