Хегсетнинг сўзларига кўра, АҚШ “таклиф орқали” канал яқинида ҳарбий базаларини ёки Денгиз ҳаво кучлари авиабазаларини тиклаши ва қўшинларини жойлаштириши мумкин.
Бироқ Панама мудофаа вазири Франк Абрего бу таклифни қатъиян рад этди.
“Панама Президент (Хосе Рауль) Мулино орқали биз ҳеч қандай ҳарбий базалар ёки мудофаа иншоотларини қабул қила олмаслигимизни аниқ айтди”, деди Абрего Пентагон раҳбари билан қўшма матбуот анжуманида.
Бундан олдин Хегсет АҚШнинг Панамадаги Хитой таъсирига нисбатан қаттиқ позициясини таъкидлаган эди, деб хабар беради korrespondent.net.
“Биз Хитой билан уруш қилишни хоҳламаймиз, деди у. Аммо биз биргаликда бу ярим шарда Хитой таҳдидларига қатъий қарши туриш орқали урушнинг олдини олишимиз керак”.
Журналистнинг АҚШ Панаманинг канал устидан суверенитетини тан оладими ёки йўқми деган саволига Хегсет шундай жавоб берди: “Панама канали Панамада жойлашган ва Панама суверенитетини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш муҳим”.