“Бизда намуна бор! Мен ҳеч қачон тошдаги туйнукни кўрганимдан бунчалик бахтли бўлмаганман”, — деб ёзади у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Шунингдек, у қайдларида космик аппарат томонидан олинган суратни илова қилган. Суратда сайёрадан олинган чанг намуналари орасида катта тош ва унинг ичида думалоқ қора туйнук кўриниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Aмериканинг “Perseverance” ровери феврал ойининг ўрталарида Марсга муваффақиятли қўнганди.
22 апрель куни маълум бўлдики, ровер биринчи марта Қизил сайёра атмосферасидан кислород олишга муваффақ бўлган.
Космик аппаратга Қизил сайёрадаги тош ва тупроқнинг илк намуналарини йиғиш вазифаси юклатилган. Намуналарни ўрганиш учун Ерга етказиб бериш режалаштирилган.