Гап икиту қабиласига мансуб аҳоли ҳақида бормоқда. Улар ёрдам сўраб ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишди. Яқинда одамларга боши катта ва кўзи сариқ, икки метрли сирли мавжудотлар ҳужум қилишди. Ана шундай “ўзга сайёраликлар”дан бири қизалоққа ҳужум қилиб, унинг бўйни ва юзини тирнаб, қонатди.

Қабила вакиллари номаълум шахслар ҳужумлари содир бўлаётган ҳудудга армия бўлинмаларини киритишга чақирди. Перуликларнинг фикрича, ғалати мавжудотлар ўқотар қуролларга чап бериб, ғойиб бўлишга улгуради, деб хабар беради mir24.tv.