Унда “JINJUZ SILK СО” МЧЖ Жанубий Корея ипакчилик компаниясининг мутасадди раҳбарлари, “Агропилла” МЧЖ туман филиали раҳбари Сарвар Мамиров, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими масъуллари, агроном ва пиллакорлар иштирок этишди.
Жорий йил пилла мавсумида жами 2 минг 570 қути пилла қурти парваришланиб, 146 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган. Дастлабки куннинг ўзида пиллахонага 2 тоннадан ортиқ пилла хомашёси топширилди.
Пилла мавсумида биринчи бўлиб “кумуш тола” топширган С.Раҳматжонова, Х.Ибодуллаев, Т.Исақулов, Ш.Абдураҳмонов, Ш.Алимова, Ў.Соатов, У.Йўлдошева сингари илғор пиллакорлар “JIN JUZ SILK ” МЧЖ томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.