Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қонунга кўра, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмларидир.
Пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиқиб, хавфлиликнинг I – V синфларига бўлинади.
Ўзбекистонда хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Ўзбекистонда хавфлиликнинг II – V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.