Олимлар Киладзе кратери деб номланган геологик тузилмани тасвирлаб беришди ва унинг пайдо бўлиш сабабини айтишди.

Музли вулқон музли “лава”ни юзага чиқаради. Бундай ҳодисалар Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептуннинг баъзи табиий йўлдошларида қайд этилган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Плутон криовулканизм учун қулай шароитларга эга. 2015 йилда митти сайёрани айланиб чиққан “New Horizons” зонди унинг юзаси тасвирларини узатди ва олимлар бир неча эҳтимолий криовулқон минтақаларини аниқлашди. Плутондаги Киладзе кратерига алоҳида эътибор қаратилди.

Спектроскопия ёрдамида олимлар кратер атрофида сув музи тарқалганлигини аниқлашди. Бу жуда ғалати, чунки Плутон юзаси асосан метан ва азотли муз билан қопланган.

Сув музида аммиак ҳам бор эди. Тадқиқотчилар сув ва аммиак аралашмасини қандайдир куч сайёранинг ички қисмидан юзага чиқарган деган хулосага келишди. Эҳтимол, бу куч криовулқон билан боғлиқдир. Ядро ичидаги элементларнинг радиоактив парчаланиши сайёранинг ости қатламини иситади ва уни юзага чиқаради. Аммиак сувнинг музлаш ҳароратини пасайтиради, бу унинг криовулқон тизимларида музли “магма” сифатида оқишига имкон беради, деб хабар беради mir24.tv.