Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида форумга ташриф буюрди ва иштирокчиларга омад тилади.

Бизнес форумда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, идора  ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 дан зиёд вакиллари иштирок этди.