Сўнгги маълумотларга кўра, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига зарбалари натижасида “Толибон”нинг ўқ-дорилар омбори ва 30 дан ортиқ ҳарбий техникаси йўқ қилинган.
Зарбалар тунда пойтахт Кобулдан бошланган, сўнгра Қандаҳор ва Пактия вилоятлари ҳам ўққа тутилган. “Толибон” расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобулга авиазарбалар берилганини тасдиқлади.
Покистон чегарадаги жангларда 72 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди. Ўз навбатида, Афғонистон мудофаа вазирлиги 55 нафар покистонлик ҳарбий ўлдирилганини даъво қилмоқда.