Бу ҳақда Xinhuanet агентлиги хабар тарқатган.

Табиий офат оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Хусусан, Окара шаҳридаги уйлардан бирининг томи ўпирилиб тушиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди. Уларнинг уч нафари аёл, бир нафари эркак ҳамда тўрт нафари болалар экани маълум қилинди. 

Табиий офатни бартараф этиш учун қутқарувчилар жалб қилинди.  Хужра Шах Муким туманида ёққан кучли ёмғир таъсирида деворнинг қулаб тушиши оқибатида бир киши вафот этди. Яна бир киши Тоба Тек Сингх туманида чақмоқ урушидан ҳалок бўлди.