Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувлар якунида Покистон ва Афғонистоннинг 7 та компанияси билан ўзаро  ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва келишувлар имзоланди.  

Шунингдек, тадбир иштирокчилари “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази ҳамда “Айритом” чегара-божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан тинишишди.

Уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, бугун ушбу транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.
 
Хусусан, миллий ташувчиларимиз ҳам ушбу коридордан фойдаланишни бошлашди. Бугунги тадбирлар доирасида Покистондан юк олиб келаётган миллий юк ташувчиларимизнинг транспорт воситаси тантанали равишда кутиб олинди.