Панжоб провинцияси губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудхари бошчилигидаги делегация ташрифи чоғида шу ҳақида маълум қилинди.
Янги кластер собиқ «Бухоротекс» акциядорлик жамиятининг 2-йигирув тикув фабрикаси мажмуаси негизида ташкил этилади. Мазкур объектнинг умумий майдони 21,5 гектарни ташкил этади ва қулай коммуникация тармоқларига эга.
Делегация аъзолари мазкур объектда бўлиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа тақдимоти билан танишди.
Меҳмонларга ҳудуднинг пахта-тўқимачилик саноатидаги салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, Бухорода йилига ўртача 350 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилади. Уни чуқур қайта ишлаш борасида бой тажриба тўпланган. Қўшма лойиҳа томонлар ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.