Мазкур вакциналар олдингиларидан фарқ қилади, чунки улар кўп сонли тасодифий мутацияларга дучор бўлмайди. Улардан фойдаланиш полиомиелитни тўлиқ бартараф этишга имкон беради.

“Биз беморларни OPV1 ва OPV3 вирусларидан ҳимоя қилувчи, полиомиелитга қарши иккита янги вакцинани ишлаб чиқдик. Улар OPV2 вируси вакцинасининг яқинда ишлаб чиқилган барқарорлаштирилган шаклига асосланган бўлиб, уларнинг геномига ушбу патогенларнинг қобиғини кодловчи OPV1 ва OPV3 генларини киритдик. Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар янги вакциналарнинг юқори барқарорлиги ва самарадорлигини тасдиқлади”, — деб ёзади тадқиқотчилар.

Полиомиелит – полиовирус келтириб чиқарадиган ўткир юқумли касаллик. Касаллик оғир кечади, унинг қўзғатувчиси ҳаво томчилари ва жисмоний алоқа орқали юқиши мумкин. Вирус орқа мия ва марказий асаб тизимининг бошқа қисмларининг олдинги шохлари деб аталадиган кулранг моддага таъсир қилади, бу қисман ёки тўлиқ фалажга олиб келади, деб хабар беради tass.ru.