Мазкур тадбирда Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Польша давлатига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.
Тадбир якунида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Польша давлатига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.