“Бир йиллик даҳшатли урушдан сўнг биз биламизки, Украина Россияга қарши туриб, Европани ҳимоя қилмоқда ва қитъани Шарқнинг тажовузкорлигидан ҳимоя қилувчи асосий бўғиндир”, — дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, Украина “қитъадаги фавқулодда жанговар тажрибага эга бўлган энг кучли армия”га эга.
Блокнинг Вильнюсда саммити бўлиб ўтади. Мазкур саммит ҳам Киевнинг алянсга тўлақонли аъзоликка тайёрланишида муҳим босқичга айланиши мумкин.
Польша Сенати Украинанинг НАТОга қўшилиши Финляндия ва Швеция мисолида бўлгани каби сиёсий қарор бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва мамлакатга нисбатан “шунга ўхшаш фавқулодда тартиб” қўллашга чақиради.
НАТОнинг навбатдаги саммити 11-12 июлда Литва пойтахтида бўлиб ўтади, деб хабар беради korrespondent.net.