Бу ҳақда RMF24 радиостанциясига завод директори Эльжбета Шренявская маълум қилди.

“Бир неча йил олдин ишга туширилган бизнинг ракета ёқилғиси марказида портлаш содир бўлди”, деди Шренявская. Радиостанция маълумотларига кўра, портлаш содир бўлган хонада уч киши бўлган. Улардан бири мустақил тарзда бинони тарк этган, икки нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган. Оқибатда жабрланганлардан бири олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бутун объект бўйлаб видеокузатув ўтказилди.

Mesko S.A. веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, компания Piorun, Grom кўчма зенит-ракета мажмуаларини, Spike-LR типидаги танкга қарши ракета тизимларини, шунингдек, ердаги зирҳли ҳарбий техникани ҳам, паст баландликда учаётган қурилмаларни ҳам йўқ қилиш учун мўлжалланган Jack-S тизимларини ишлаб чиқаради, деб хабар беради tass.ru.