Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ўзининг телеграм каналида маълум қилди

Таъкидлашича, термогигрометрик коэффицент нуқтаи назардан, юқоридаги муддат оралиғида инсон танаси мавсум учун биринчи "дискомфорт" иссиқлик ҳиссиёт шароитини қабул қилди.

Cутканинг 14.00 ва 17.00 муддатида пойтахт аҳолиси танаси ҳаттоки "иссиқ" биоиқлимий шароитни ҳис қилди.

Ҳавода сув буғи парциал босими 8-12 гПа оралиғида ўзгарди, бу инсон терисида "димиқиш" ҳолатлари кузатилишига (18 гПа дан юқориласа бу ҳодиса рўй беради) олиб келмайди, аммо атмосфера босимининг пасайиши ва мавсум учун биринчи "дискомфорт" ва "иссиқ" биоқлимий шароити кишиларда халоватсизликни келтириб чиқарди.