Тошкентда аҳоли, бюджет ва бошқа улгуржи ташкилотлар учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилади.

Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги тарифлар тасдиқланди:

  • базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
  • аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
  • бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
  • бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).