Ўзбекистон пойтахтида дунёга машҳур «Marriott» меҳмонхона брендининг илк «Courtyard by Marriott Tashkent» меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади.
«Courtyard by Marriott Tashkent» - «Marriott International»га тегишли меҳмонхоналар бренди бўлиб, унга 1983 йилда асос солинган. Ушбу отеллар ишбилармон сайёҳлар, шунингдек, оилалар жойлашуви учун ўрта нархдаги меҳмонхоналар тоифасига киради. «Marriott International» энг йирик меҳмонхона бренди бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатда унинг 1 100 дан зиёд меҳмонхонаси мавжуд.
Мазкур бренднинг позицияси мижозлар истаги билан бошқарилади. Унинг меҳмонхоналарида фаол инсонлар учун идеал муҳит яратилган. Унинг Тошкент шаҳрининг марказида жойлашганлиги эса бу масканнинг ишбилармон сайёҳлар учун янада жозибасини оширади.
«Courtyard by Marriott Tashkent»да 131 шинам хона, кўп тармоқли 5 конференция зали, 2 MEATme Grill&Bar ресторани, «Ugolёk» терассаси ҳамда Европа миллий таомларига эга 2 бар, шунингдек, бассейн ва фитнес клублари хизматлари таклиф этилади. Меҳмонхона қулай муҳитда дам олиш имкони бўлган шинам хоналарни таклиф этади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.