Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, жорий йил 11 октябр куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Даврон Ҳидоятов вилоят Кенгашининг "Халқаро тажрибани кенг қўллаш билан Тошкент вилоятида жамоат транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига имзо чекди.

Қарорда қайд этилишича, лойиҳанинг консепцияси ишлаб чиқилган. Унинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун вилоят бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 6,9 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.