Очилиш маросими олдидан Қурилиш вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиш бошқармаси бошлиғи А.Қўлдашев, Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Ш. Раджабов ва “Технониколь” компаниясининг Қурилиш Академияси раҳбари Э.Давлетшин иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ўқув марказини очиш учун тайёргарлик жараёнлари ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.