Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Чилонзор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди. Ашёвий далил сифатида олинган.
Яна бир шу каби манзара Чилонзор туманида ҳам рўй берди. Туманнинг 20-мавзе, 3-уй олдида фуқаролар М.А. ва Ш.Т.нинг ёнида сотиш мақсадида сақлаб келинган 57 дона “Регапен”, 35 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.