Дина Хашем 30 дан ортиқ Ўзбекистон компаниясининг бўлажак кўргазмада иштирок этишга бўлган қизиқишини маъқуллади ва Ўзбекистонда маҳаллий экспортчиларни халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон ишбилармон доираларининг шубҳасиз, Европа, араб дунёси ва Африкадаги ҳамкорлар билан муҳим музокаралар олиб бориши, ўзаро манфаатли шартномалар имзолаши алоҳида таъкидланди.

«Pyramids International Group» Ўзбекистон делегациясининг Мисрга юқори даражадаги ташрифини ташкил этишда кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди ва Ўзбекистон томонининг таклифларини муҳокама қилиш ва амалга оширишга, жумладан бўлажак кўргазмада модалар кўргазмаси, бизнес-форум ва B2B учрашувларини ўтказишга тайёрлигини билдирди.