Шунингдек, умид қиламизки, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади. Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади.

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги

2020-йил 18-май