— Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти.
Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.
«1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.
Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.
Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади, деди давлат раҳбари.
Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрида 2–3 октябрь кунлари ҳарорат инверсияси кузатилди
- Навоий ИЭСда 650 МВт қувватли янги буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда
- Самарқанддан Тошкентгача 500 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи қурилмоқда
- Кредит олишда истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган янги талаблар белгиланди
- «Урганч–Хива» пулли автомобиль йўлидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди
- Бухородаги «Карвон» бозорида йирик ёнғин содир бўлди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди