Президент мактаблари юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 20-февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Президент мактаблари республикамизда таълим сифатини оширувчи ўзига хос локомотивга айланиши лозим.
Президент мактабларида ўқув жараёни “STEAM – таълим” дастури (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Art — санъат, Mathematics — математика) бўйича олиб борилади. Бу эса иқтидорли ёшларнинг фикрлаш қобилияти, ирода, ижодий салоҳияти, мослашувчанлигини ривожлантиришга имкон беради.
Ҳозирги кунда илк Президент мактаблари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларида фаолият юритмоқда. Мазкур мактаблар танлов асосида STEAM йўналиши бўйича тажрибали хорижлик ўқитувчилар жалб қилинган.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Мазкур ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири маҳаллий ўқитувчиларнинг хориж тажрибаси асосида малакасини оширишдир. Ҳамкорлик доирасида Президент мактабларининг хорижлик ўқитувчилари маҳаллий ҳамкасблари билан учрашмоқда ва STEAM фанларини ўқитиш бўйича методологияси ва тажрибаси билан ўртоқлашмоқда.
Хезбон Опити ва Ричард Кеффер замонавий услублар ёрдамида STEAM фанларини ўқитиш бўйича маҳорат дарсини ўтказди. Бу жараёнга мактаб ўқувчилари ҳам жалб этилди.
Жақсилиқ Даулетназаров эса ўз робототехника ва Scratch дастурида дастурлаш бўйича мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари учун маҳорат дарсларини ташкил этди.