Агентлик маълумотига кўра, 2021 йилда фаолият бошлаган 10 та янги Президент мактаблари ҳам мазкур ташкилот аъзолигига ўтиш жараёнида. Ушбу Кенгашга аъзо бўлиш таълим муассасасининг халқаро даражада тан олинганлигини билдиради. Ташкилотга аъзо мактаблар, ўз навбатида, битирувчиларининг чет эл топ-университетлари грантларини ютиб олиш имкониятини оширади.

Эътиборли жиҳати, Халқаро мактаблар кенгаши аъзолигига қабул қилиниш мақсадида мактаблар гуруҳи сифатида ариза топшириш ташкилот тарихида илк бора кузатилди.