Унда вилоятлар ҳокимлиги вакиллари, Ёзувчилар Уюшмасининг таниқли ижодкорлари иштирок этди. Тадбирда янграган куй қўшиқ, маънавий-маърифий чиқишлар иштирокчилар кайфиятига хушнудлик улашди. Илк ўқув соатини ўқувчилар "Мустақиллик дарслари" билан бошлади.
Маълумот учун: 2021-2022 ўқув йили учун Президент мактабларига кириш имтиҳонлари саралаш босқичи жорий йилнинг 26-28 июль кунлари, иккинчи босқич имтиҳонлари эса 21-22-август кунлари бўлиб ўтди. Президент мактабларида таҳсил олиш учун бу йил жами 103 мингдан зиёд талабгор ариза топширган, шундан 1632 нафари ўқишга қабул қилинди.
Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 2021-2022 ўқув йилида 5 ва 6 синфларга қабул бўлиб ўтди, тўрттала мактабга ҳар бир синф кесимида 24 нафардан – жами 192 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинди. Янги очилган 10 та Президент мактабига эса 2021-2022 ўқув йилида 5-10 синфлар кесимида 144 нафардан – жами 1440 нафар ўқувчи қабул қилинган.
Президент мактабига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун мазкур 4 та Президент мактабида 27 сентябрь куни таништирув-маслаҳат куни ташкил этилиб, фарзандлари эришган мувафаққият учун ота-оналарга ташаккурнома топширилди ва мактаб ҳаёти ҳамда устозлари билан яқиндан таништирилди.