Президент қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди
2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра:
Президентимизнинг "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги қарори доирасида:
194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
112 нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган бемор тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг 5 нафарида мураккаб жарроҳлик операцияси бажарилди;
14 нафар шахс тиббиёт муассасаларига ётқизилди ва уларнинг 2 нафарида жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилди.