Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.
Яна бир янгилик - Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.