Ана шу топшириқлар ижроси доирасида Бахшичилик ойлиги доирасида Олтинсой туманида “Куйла, Сурхоним дўмбираси” фестивали ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ва Олтинсой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда вилоятдаги 15 та туман-шаҳардан 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди.

Ушбу фестивалдан кўзланган асосий мақсад, ёшларимиз онгида миллий қадриятларга бўлган ҳурмат туйғусини шакллантириш, бахшичилик санъатига бўлган қизиқишини ошириш, истеъдод эгаларини аниқлаш ва уларга кенг йўл очиб беришдан иборат. Фестивал якунида фаол иштирок этган бахшиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.