– Табир жоиз бўлса айтиш керак маълум бир пайтда, боғчаларга деярли эътибор берилмади. Ҳатто фаолияти тўхтаган боғча бинолари фермерларга омборхона қилиб берилган. 

Шу боис узоқ пайт жойларда фарзандларимиз мактабгача таълимдан бебаҳра ўсди. Бугун ижтимоий ҳаётда ёшлар ўртасида юз бераётган нохуш воқеалар ана боғча давридаги кимтикликнинг натижалари эмасмикан деб ўйлаб қоламан. Шукрки кейинги йилларда мактабгача таълимга эътибор қаратила бошланди. Шу боис дастуримизда мактабгача таълим тизимини янада кучайтиришни таклиф қиляпмиз.