Номзод Бухоро сафарини Ислом дини тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган аллома Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси зиёратидан бошлади.

Алишер Қодиров Бухоро шаҳридаги 82-мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам танишди.

Замонавий шароитларга эга бўлган ушбу ташкилотда асосан нутқи ва таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болалар тарбияланмоқда. Аҳамиятлиси, МТТ илк қадам Давлат дастури асосида фаолият кўрсатмоқда. Яъни, болажонларнинг ижодий фаолияти ўз хоҳишлари ва иқтидорига қараб ривожлантирилади.

Алишер Қодиров педагог ўзининг, яқинларининг боласини яхши кўриши билан бирга  қўшнилари, маҳалласининг болаларига ҳам меҳр бера олиши кераклигини таъкидлади.

– Шундагина у ҳақиқий педагог бўлади.  Биз тарбиячилар, педагогларнинг янги авлодини шакллантиришимиз лозим, – деди А.Қодиров.

Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Бухоро вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.