Бу ердаги ободонлаштириш ишлари ҳамда ҳунармандлар фаолияти билан танишди.
– Ҳунармандчилик даромад манбаи бўлиши мумкин, аммо у бизнес деб ҳисобламаслиги керак, – дейди А.Қодиров ҳунармандлар билан учрашувда. –Ҳунармандлар бизнес вакилидек кўрилса, солиқ манбаи сифатида жазоланиши ва банкрот деб эътироф этиш эҳтимоли сақлаб қолинади. Ҳунармандлар халқимизнинг миллий-маданий меросини асраб, авлодларга етказувчи шахс. Шу маънода, маданий меросни бундай хавфдан қутқаришимиз лозим. Керак бўлса уларга тез-тез субсидиялар беришимиз, бу борадаги қонунларни ўзгартиришимиз керак.