Шунингдек, аҳолининг барча ижтимоий қатламларини сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш, фуқаролар орасида тиббий маданиятни шакллантириш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уй-жой-коммунал комплекси ишини янада яхшилаш каби ижтимоий масалаларнинг Дастурдан жой олганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Бундан ташқари, Дастурдан ўрин олган Ватанимиз тараққиёти йўлида замонавий, юқори интеллектуал кадрларни тайёрлашда таълим тизимининг барча босқичидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш каби илғор ғоялар учрашув иштирокчилари томонидан маъқулланди. Номзоднинг дастурида қайд этилган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши таъкидланди.
